2017 йилда Навоий вилоятида 117 кмдан ортиқ йўллар таъмирдан чиқарилди

Дата: 17:15, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида 117 километрдан зиёд минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги “Ғалаба” проспекти (3 км) капитал таъмирланди ва Навоий ЭИҲда 2 км ички йўллар қурилди. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2017 йилда “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” М37 магистралида 10 км (116-126 км орасида) йўл реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди. Бунга қўшимча равишда, 4Р64г автомобиль йўлининг 112,7 кмридаги йўл ўтказгич янгидан қурилди. Хатирчи туманидаги 4 кўприкда таъмирлаш ишлари якунланди.

Хабарда айтилишича, 7 кмдан ортиқ халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари таъмирдан чиқарилди.

Ўтган йили Навоий шаҳрида 16та янги йўл-қурилиш техникаси ва битта цемент-бетон заводи ишга туширилди.

Навоий вилоятидаги автомобиль йўллари тармоғи 8,138 километрни ташкил этади, шундан 302 км халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари, 2,409 км аҳамиятга молик автомобиль йўллари, 1,125 км маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларидир. 

Сурат манбаи: https://www.mf.uz/novosti-ministerstva-finansov.html?start=192

Янгилик билан ўртоқлашиш: