2017 йилда Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича 26 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:15, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича 26 лойиҳани амалга ошириб, соҳага 54 млрд сўм йўллаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада вилоятда 350 янги иш жойи яратилади”, - деб таъкидлашди вилоят ҳокимияти матбуот хизматида.

Йирик лойиҳалардан бири “Кармана Ал-Азиз Авиценна” корхонасида амалга оширилади. Ўтган йили корхона вакиллари Хитойдаги халқаро кўргазмада бўлиб, қиймати $100 минглик доривор экстракт ва сироплар ишлаб чиқариш линиясини олиб келиш бўйича шартнома имзолаган эдилар.

Ишга тушириш жорий йилнинг иккинчи чорагига белгиланган линия 5 турдаги тайёр дори воситалари ишлаб чиқариб, ўнлаб янги иш жойлари ташкил қилиш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: