2017 йилда операторларга интернет нархи уч баробардан кўпга пасайтирилди
Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2017 йил бошидан бери провайдерлар учун интернетга уланиш баҳоси 1 Мбит/с учун уч баробардан кўпга: $91дан $30гача пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектелеком” АК хабар беришича, ўтган йили компания фуқароларнинг интернетга уланиш бўйича ўсиб бораётган талабларини қондириш учун қўшни давлатлар операторлари билан мавжуд имкониятларни кенгайтириш ва янги чегараолди уланмаларини қуриш соҳасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширди.
2017 йил бошидан бошлаб кўрилган барча чоралар натижасида интернет тармоғига уланиш каналлари тезлиги икки баробарга ошди.
2017 йил сентябрда Ўзбекистон валюта сиёсатининг либераллаштирилиши муносабати билан, “Ўзбектелеком” АК халқаро транзит канал ижараси бўйича валюта харажатлари ўртача икки мартага ўсди.
“Ўзбектелеком” компанияси интернетга чиқиш нархининг ўсишининг олдини олиш мақсадида 2017 йил сентябрда провайдерлар ва операторлар учун 1 Мбит/с.га 244958 сўм миқдорида нарх белгилаш қарори қабул қилинди. Шундай қилиб, миллий телекоммуникация оператори 2017 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини оширибгина қолмай, балки нархлар ўсишини ҳам чеклади.
Бугунги кунга келиб провайдерлар учун интернетга уланиш нархи 1 Мбит/сга $30га тенг. Барча харажатлар “Ўзбектелеком” АК томонидан қопланган.
$1=8146,38 сўм
Сурат манбаи: https://nuz.uz/nauka-i-tehnika/29478-v-uzbektelekome-obyasnili-pochemu-v-strane-takoy-dorogoy-internet.html