2017 йилда ОТМК “Калмақир” карьерини кенгайтиришга $101 млн маблағ йўналтиради

Дата: 15:47, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” ОАЖ (ОТМК, Тошкент вилояти) комбинатнинг асосий хом-ашё базаси бўлган “Калмақир” карьерини кенгайтиришга $101 млн маблағ йўналтиради, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) сешанба куни корхона вакили.

Комбинат лойиҳанинг ТИА якунлаган ва 2015 йилнинг иккинчи ярмида мис олишнинг энг самарали технологияларидан бири бўлган эритиб ажратиш услубини жорий этишга киришади, деб аниқлаштирди агентлик вакили.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2017 йилга бориб комбинат йилига қўшимча равишда 4 млн тонна мисни қайта ишлайди. Лойиҳа ушбу хом-ашёни ишлаб чиқаришни 3-4% оширишга имкон беради. Лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $41,3 млн, ўзбек банкларининг $40,3 млн кредитлари ва ОТМКнинг $19,4 млн ўз маблағи ҳисобига молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамизки, “Калмақир” рудниги 1954 йилдан бери ишлатилади. Бугунда унинг қуввати йилига 31,5 млн тонна рудага тенг. 2007 йил 1 январга келиб коннинг геологик заҳиралари 6,15 млн мис, 98,4 минг тонна молибденга тенг эди. 2012 йилда комбинат рудникни $122,2 млн эвазига кенгайтирган.

Олмалиқ ТМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчидир. Бунинг учун хом-ашё “Калмақир” рудниги ва “Сари-Чек” (Тошкент вилояти), “Уч-Қулоч” (Жиззах вилояти) ва “Хандиза” (Қашқадарё вилояти) полиметалл рудалар конларидан олинади. Корхона жипсланган мис, металл рух, қўрғошин концентрати ва бошқаларни ишлаб чиқаради. ОТМК ҳиссасига мамлакатда ишлаб чиқарилган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% атрофидаси тўғри келади. 2014 йилда комбинат катод миси ишлаб чиқаришни 2013 йилдагига қараганда 1,5% кўпайтириб, 99,5 минг тоннага етказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: