2017 йилда Тошкент жамоат транспортида кира ҳақи тўлашнинг электрон тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 19:18, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Тошкент жамоат транспортида кира ҳақи тўлашнинг электрон тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” раисининг ўринбосари Моҳир Валиев маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзТАГ маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

“Умид қиламизки, автоматлашган тизим жорий йил охиригача жорий этилади. Бу бизга шаффофликни таъминлаб, автобуслар ҳаракати доимийлигига эришиш имконини беради”, - деб иқтибос келтиради “Газета.uz” М.Валиевнинг пойтахт ҳокимиятидаги матбуот анжуманидаги сўзларидан.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича қарор доирасида амалга оширилади.

Таъкидланишича, бунинг учун ҳар бир автобусда валидаторлар ўрнатилади. Кира ҳақи тўлаш учун йўловчи унга пластик карточкани яқинлаштириши зарур бўлади. Валидаторларда тўлов 0,3 сонияда ўтади.

“Ҳайдовчидан кунлик тушум мажбурияти олиб ташланади ва у бундан буён йўловчиларни ортидан қувиб юрмайди. Бу айни дамда бизнинг энг катта мақсадимиз. Агар ушбу тизим киритилса, йўлкира йиғиш билан алоҳида тизим шуғулланади”, - деб таъкидлади у.

Ҳозирча лойиҳада кимлар иштирок этиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: