2017 йилда Ўзбекистон $4,505 млрд хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда

Дата: 18:54, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон $4,505 млрд хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 Бу 2017 йилги Инвестиция дастурида кўзда тутилган.

 Бу маблағга жами 199 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.  

Хусусан, хорижий кредитлар ҳисобига ҳукумат кафолати остида 79 та лойиҳа бўйича $1,854 млрд, 120 та лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан $2,65 млрд ўзлаштириш кўзда тутилган.

Шу жумладан, 37 та лойиҳа бўйича $2,47 млрд ёқилғи-энергетика тармоғида ўзлаштирилади.

Бундан ташқари, хориж ширкатлари нефтегаз соҳасидаги 20 лойиҳага $1,97 млрд йўллаши белгиланган.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил декабр охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг 2017 йилги Инвестицион дастурини тасдиқлаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: