2017 йилда Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги 5151 мурожаатни қабул қилди

Дата: 17:48, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 2017 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 5151 та фуқаролар мурожаатлари келиб тушган бўлиб, бундан 4500 та мурожаат қайта ишланган ва муаммолар яқиндан ўрганилиб ҳал қилинган, айни пайтда 250 та мурожаат ўрганиш жараёнида турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, вазир ва вазир ўринбосарлари томонидан 8 та вилоятда cайёр қабуллар ўтказилиб, 85 тадан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг масалалари қабуллар чоғида кўриб чиқилди.

Вазирлик маълумотига кўра, бугунда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича масъулиятги соҳалардан бири саналади. Соҳада 21,5 млн мобиль алоқа мижозлари, 16 млн Интернет, почта хизматлари, рақамли телевидения ва симли телефон алоқаси мижозларига хизмат кўрсатади.

Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 3858 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 920 та мурожаат Вазир виртуал қабулхонаси, 320 таси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, 53 таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишонч телефони орқали келиб тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: