2017 йилда Ўзбекистон шаҳарларни ёритиш тизимини модернизация қилишга 24 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратади

Дата: 22:43, 28-12-2016.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда 28 шаҳарлардаги ёритиш тизимини модернизация қилишга 24 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур ишлар 2016-2019 йилларда ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 84,8 млрд сўмни ташкил қилади. Натижада ташқи ёритишда сарфланадиган электр энергия истеъмолини йилига 30 минг кВт га тежалади”, - деб таъкидлашди Молия вазирлиги матбуот хизматида.

Вазирлик маълумотига кўра, бугунги кунда республиканинг 28 та шаҳрида (Тошкент шаҳридан ташқари) моддий ва маънан эскирган ҳамда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларидан фойдаланилиб келинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра 2 779,2 км узунликдаги кўчаларда модернизация қилиниши талаб этиладиган 82 883 та кўча чироқлари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: