2017 йилда Ўзбекистон Талимаржон ИЭС модернизация қилишга ОТБ йирик кредитини жалб қилиш ниятида

Дата: 09:28, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон мамлакат жанубидаги Талимаржон ИЭС модернизация қилишнинг иккинчи босқичини амалга оширишга Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) $450 млнлик кредитини жалб қилиши мумкин, деб хабар беради Trend ОТБнинг норасмий сайтига асосланган ҳолда.

Хабарга кўра, республика ҳукумати банкка бунга доир тегишли ариза билан мурожаат қилган. Ариза 2017 йилнинг бошида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Лойиҳа қуввати $910 млн бўлган Талимаржон ИЭС модернизация қилишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш доирасида ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган икки газ-буғ қурилмасини барпо этиш режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Ҳозирда лойиҳа ТИА ишлаб чиқилмоқда.

“Ўзбекэнерго” қиймати $1,32 млрд бўлган Талимаржон ИЭС модернизация қилишнинг биринчи босқичини амалга оширишга 2013 йилда киришган эди.

Газ-буғ қурилмасини барпо этишнинг бош пудратчиси Hyundai Engineering & Construction ва Daewoo Internationalдан иборат корейс консорциумидир. Қурилма япониянинг Mitsubishi Corporationи томонидан етказиб берилади.

Лойиҳа ОТБнинг $350 млн кредити, Япон халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) – $300 млн, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $240,86 млн ва “Ўзбекэнерго”нинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Лойиҳа жорий йил декабрда якунланади.

Талимаржон ИЭС модернизацияси натижасида станция қуввати 2,6 минг МВтга етказилади, бу эса республика жанубий ҳудудларининг энергия таъминотини яхшилайди ҳамда электроэнергия бўйича экспорт салоҳиятини оширади.

Талимаржон ИЭС 800 МВтлик биринчи энергоблоки 2004 йилда эксплуатацияга топширилган. Бугунда станция йилига 4,6 млрд кВт/соат электроэнергия ишлаб чиқармоқда.

Икки ГБҚ ишга туширилгач, ИЭС электроэнергия ишлаб чиқариш 4,6 млрд кВт/соатдан 10,4 млрд кВт/соатгача кўпаяди, станция фойдали ҳаракат коэффициенти ҳозирги 38%дан  58% кўпаяди.

Ҳозирда Ўзбекистон энерготизимида 45 электростанция мавжуд. Уларнинг умумий қуввати 12,8 минг МВт. Электроэнергиянинг асосий қисми – 90% 10 иссиқлик электростанциялари ишлаб чиқаради. Уларнинг ялпи қуввати 10,6 минг МВтга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: