2017 йилда Ўзбекистонда 19 киши темир йўл ҳодисаларида вафот этди

Дата: 14:58, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонда 19 киши темир йўл ҳодисалари натижасида вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, ташкилотнинг Ҳарбийлаштирилган кўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, фақат 2017 йилда Ўзбекистонда поезднинг одам билан тўқнашиши ҳолатлари 22 марта кузатилган, 19 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 8 киши эҳтиётсизлик туфайли ҳалок бўлган бўлса, 7 киши ўзини поезд тагига ташлаган.

Статистикага кўра, йўлларда юриш, темир йўлни мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтиш ҳолатлари темирйўлдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабларидан бўлиб қолмоқда.

Эслаитб ўтамизки, 2017 йилда поездларнинг йирик шохли қорамолларни босиб кетиши билан боғлиқ 48та ҳолат юз берган. Бундан ташқари, йил давомида поездга тош ва бошқа оғир буюмларни отиш ҳолатлари 39 марта кузатилган, шулардан 14таси Afrosiyob тезюрар поездларига қарата отилган.

Сурат манбаи: http://www.krym.aif.ru/auto/road/rekonstrukciya_zh_d_putey_v_krymu_sokratit_vremya_poezdki_na_elektrichkah

Янгилик билан ўртоқлашиш: