2017 йилда Ўзбекистонда аҳолини рақамли телеузатув билан қамраб олиш даражаси 88% етади

Дата: 17:52, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – 2017 йилга бориб Ўзбекистонда аҳолини рақамли телеузатув билан қамраб олиш даражаси 88% етади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“2016 йил охирига қадар Ўзбекистон ҳудудида яна 23та рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилади ва аҳолини рақамли телеузатув билан қамраб олиш даражаси 88% етади”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолининг рақамли телеузатув билан қамраб олиниш даражаси 68,8% тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: