2017 йилда Ўзбекистонда иқтисодиётга солиқ юкини ЯИМнинг 18,9% пасайтириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонда иқтисодиётга солиқ юкини ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 20,2%дан 18,9%гача пасайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар парламент Қонунчилик палатаси фракцияларида 2017 йилги давлат бюджети ва аҳоли бандлиги дастурини лойиҳасини муҳокама қилиш доирасида очиқланди.
Шунингдек, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмурлигини яхшилаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, 2017 йилда иқтисодиёт устивор йўналишларни ривожлантириш учун айрим имтиёзлар муддатини узайтириш ҳам режалаштирилган. Бу тадбиркорлар ихтиёрида 500 млрд сўм қолдиришга имкон бериб, бу пуллар айланма маблағларни тўлдириш ва модернизация қилишга йўналтирилади.