2017 йилда Ўзбекистонда нақд пуллар олиш учун 1 минг банкоматлар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:06, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бугунги кунда кўпчилик фуқаролар пластик карталардан нақд пул ечиб олиш муаммосини ҳал қилиш бўйича қатор чора-тадбирларни кўрмоқда. Бу ҳақда Nuz.uz нашри мухбирига Марказий банк пул муомаласи департаменти ходими Фаҳриддин Бобоев гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жорий йилда Ўзбекистонга 2 минг дона инфокиоск ва 1 минг дона банкомат етказиб бериш бўйича ишлаб чиқарувчи компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу қурилмалар банк бўлимлари ҳамда ишчилари сони 50дан ортиқ бўлган компания ва корхоналарда ўрнатилиши режалаштирилган.

“Бундан ташқари, биз нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш ҳам давом эттирамиз. Тез орада республикадаги барча савдо ва хизмат нуқталари терминаллар билан таъминланади. Шу билан нақд пул муаммоси ҳам ҳал бўлади”, - деб таъкидлади Марказий банк ходими.

Шунингдек, Фаҳриддин Бобоев МБнинг шаҳар ва қишлоқ жойларда мини-банклар сонини ошириш режаси ҳақида айтиб ўтди. Агар шу пайтгача 5 км радиусда битта банк, унинг бўлими ёки мини-банк етарли деб ҳисобланган бўлса, эндиликда мазкур масофани 1 кмгача қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: