2017 йилда Ўзбекистонга 2,5 млндан зиёд туристлар ташриф буюрди

Дата: 14:42, 16-01-2018.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,52 млндан зиёдни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 24,3 %га ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимовга асосланган ҳолда.

Муассаса раҳбари бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати пресс-холлида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир доирасида маълум қилди. Мамлакатда туризмни ривожлантиришга бағишланган кўрсатув “Ўзбекистон-24” каналида тўғридан-тўғри олиб берилди.

Муассаса бошлиғининг сўзларига кўра, ўтган йилда туризм хизматлари экспорти 2016 йилга нисбатан 24 %га ошган.

2017 йилда мамлакатда 1355 ўринга эга 101та меҳмонхона очилган. 128та туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган. Ҳозирга келиб республикада 851та меҳмонхона ва 561та туроператор фаолият юритмоқда

Бундан ташқари, туристлар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жами 442та туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сетификатланган. 

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/19403-otmenu-viz-dlya-turistov-otlozhili-do-2021-goda.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: