2017 йилда ўзбекистонликлар Марказий Осиё аҳолисининг 45% кўпини ташкил қилишлари мумкин
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда ўзбекистонликлар Марказий Осиё аҳолисининг 45% кўпини ташкил қилишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 31 млн 807 минг кишини ташкил қилган.
“Минтақа аҳолиси бу йил 70 миллион нафардан ошиши кутилмоқда”, - Қозоғистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти хабарида.
Ушбу маълумотлар Алматида ўтказилган “Марказий Осиё-2017: янги тренд ва сценарийлар” мавзуидаги давра суҳбатида очиқланди.