2017 йилда ЎзРТХБ умумий битимлар ҳажми 13,88 трлн. сўмни ташкил этди

Дата: 16:44, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбек Республика товар-хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми 2016 йил даври билан солиштирганда 15,2%га ўсиб, 13,88 трлн. сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, биржа битимларининг ҳажми 20,1%га ошиб, 11,35 трлн сўмга етди. Бунда бир қатор товар позициялар бўйича натурал кўринишда ўсиш кузатилди, шу жумладан полипропилен 3 маротабага, шакар – 97,5%га, минерал ўғитлар – 37,7%га, алюминий  – 23,6%га, пахта шроти – 13,1%га, мис – 10,1%га ўсди”, - дейилади биржа матбуот хизматининг хабарида. 

Бундан ташқари, ҳисобот даврида 1706та стандарт биржа шартномалари, шу жумладан кальций фосфати, қайта ишланган мой, кимёвий чўктирилган бўр, метилацетат, доломит бўлаклари, аммиакли кальций селитраси каби янги товарлар бўйича очилди. Сотилган маҳсулотлар таркибида бозорнинг аҳамиятли қисмини қурилиш моллари - 25%, истеъмол маҳсулотлари – 21%, қора ва рангли металл – 19%ни эгаллади. 

“Электрон савдо иштирокчиларнинг аккредациядан ўтказиш жараёни соддалаштирилганлиги сабабли биржада янги мижозларни сони 22%га ўсди.  Биржа савдоларида соф бозор нархлари шакллангани ҳисобига сотувчи-ташкилотлар 3,7 трлн. сўмлик қўшимча даромад олишди”, - дейилади хабарда.

$1=8146,38 сўм

Сурат манбаи: https://uzreport.news/exchange/na-uzrtsb-uproshhena-protsedura-oformleniya-zaklyuchaemyih-sdelok

Янгилик билан ўртоқлашиш: