2017 йилдан бошлаб ФИФА қўшимча таймда тўртинчи ўйинчини алмаштиришга рухсат беради

Дата: 17:37, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – ФИФАнинг техник гуруҳи футбол ўйинларини ўтказиш қоидаларига янги ўзгартишларни ишлаб чиқди. Уларга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ФИФА мураббийларга қўшимча таймлар бўлган ўйинларда тўртинчи ўинчини алмаштиришга рухсат беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу ҳақидаги маааълумот Ўзбекистон МОҚ сайтида жойлаштирилган.
     Тўртинчи ўйинчини фақат қўшимча вақтда алмаштириш мумкин бўлади. Асосий ўйин давомида эса ҳар доимгидай уч ўйинчи алмаштирилади. Янги қоида илк маротаба Россияда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Конфедерациялар кубогида қўлланади. Агар ўзгартишлар мураббийлар ва мутахассислари томонидан ҳеч қандай норозиликлар туғдирмаса, у 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан бошлаб жорий этилади.
     Ушбу ғоя кубок ва Бразилиядаги ЖЧ ўйинларида мураббийлар кўпинча қўшимча вақтда жароҳатланган футболчини барча имкониятлардан фойдаланганликлари сабабли алмаштира олмаганликлари сабабли пайдо бўлди. Натижада мураббийлар ўйиннинг боришига етарлича таъсир қила олмадилар.
     Мазкур ғоя илк маротаба ФИФА техник гуруҳи аъзоси ва мураббий Жерар Ульетомонидан ўртага ташланди. “Ливерпул” ва Франция термасининг собий раҳбари фикрига кўра, заҳира ўйинчилари ҳам ўйинда асосий ўйинчилар каби муҳим рол ўйнайди ва ҳеч бир мураббий овертаймда ўйинчи алмаштириш имкониятидан вос кечмайди.
     Эслатиб ўтамизки, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида плей-оффнинг 15 ўйинидан 8тасида ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақт керак бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: