2017 йилдан бошлаб иқтисодий прогнозларни тайёрлаш халқаро тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади

Дата: 07:48, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятга доир прогнозларни тайёрлаш ОКЭД халқаро тоифалаштиришини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигида ўтказилган семинар ушбу масалага бағишланди.

Унда статистик ҳисоботларни Иқтисодий фаолият турлари халқаро стандарт тоифалаштириш турларига (ОКЭД) ўтказишга эътибор қаратилди. 

2017 йилга иқтисодий фаолиятга доир прогнозларни тайёрлаш олдин фойдаланилган ОКОНХ (халқ хўжалиги тармоқлари умумдавлат классификатори) бўйича эмас, ОКЭД бўйича халқаро тоифалаштиришини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

Шунингдек, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш прогнозлари ишлаб чиқилаётган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурлар, жумладан, 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш дастури, шунингдек, 2030 йилга қадар тармоқларни ривожлантиришга доир ишлаб чиқилаётган дастурлар билан боғлашнинг муҳимлиги муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: