2017 йилдан Ўзбекистонда ОТМга хужжатлар қабул қилиш муддатлари ўзгартирилади
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 2017 йилдан Ўзбекистонда ОТМга хужжатлар қабул қилиш муддатлари ўзгартирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.
Хужжатга мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб абитуриентлар томонидан тақдим этилган аризалар 20 июндан 20 июлгача эмас, балки 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Давлат консерваториясида эса ушбу муддат 15 июндан 10 июлгача қилиб белгиланган.
Ўз навбатида, олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш вақти (10 июл) ўзгартирилиб, унинг муддати 5 июл этиб белгиланди.
Олдин Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги прогнозларига кўра, 2016-2017 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига 700 минг абитуриентлар хужжат топшириши ва уларнинг фақат ҳар 12-си талаба бўлиши маълум қилинган эди.
Маълумот ўрнида, 2016-2017 ўқув йилида бакалавриатга 57907 талаба қабул қилинади. Бундан 19120 киши бюджета, 38787 киши тўлов-шартнома асосида олинади. Шунингдек, 5 минг магистрант ҳам ўқишга олиниб, бундан 1548 киши бюджетда, 3452 киши шартнома асосида таълим олади.


