2017 йилга қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Dreamlinerга хизмат кўрсатиш учун бино қурилишини якунлайди

Дата: 16:21, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 2017 йилга қадар “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Boeing-787-800 Dreamliner” самолётларига техник хизмат кўрсатиш учун бино қурилишини тугаллайди, деб хабар беради “Газета.uz”.

Ангар қурилиши 2014 йилда бошланган ва 2016 йил охиригача тугалланади. Қиймати $40 млн бўлган лойиҳани Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $28 млн ва авиакомпаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

2008 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing билан икки Boeing-787-800 Dreamliner самолётлари ва заҳира двигатели сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган эди. Ҳаво кемалари 2016 йил июн-августида етказиб берилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси 13 Boeing (тўртта 767-300, бешта 757-200 ва тўртта 767-300ER) самолётларини эксплуатация қилмоқда.

2014 йилда икки Boeing-767-300ER лейнерлари пассажир самолётларидан Boeing-767-300BCF юк ҳаво кемалаларига қайта жиҳозланди. Самолётларнинг тижорат юкланиши 53 тонна. Самолётлар Boeing компанияси томонидан Сингапурдаги авиатаъмир базасида қайта жиҳозланди. Март ойи бошида лайнерлар Навоий аэропортидан доимий юк ташувларини бошладилар. Маълумки, Навоий аэропортида Халқаро интермодал логистика маркази жойлашган, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: