2017 йилга бориб Тошкентда марказлашган видеокузатув тизими ўрнатилади
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2016 йил охиригача Тошкентнинг барча маҳаллалари, кўпқаватли мавзе ва кўчаларида марказлашган видеокузатув тизими ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“10 кун ичида Тошкентнинг ҳар бир туманида ишчи гуруҳи тузилиб, кўп қаватли уйларда, маҳалла ва мавзеларда видео-кузатув мосламалари ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш, ташқи видео-кузатув мосламалари ўрнатиш бўйича аниқ манзилий таклифларни шакллантириш, шунингдек, камераларни жойлаштириш учун энг қулай жойларни танлаб олиши зарур бўлади”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.
Жами 14 минг объектларда видеокамералалар ўрнатиш режалаштирилмоқда, бундан 9400 кўп қаватли уйларда ва 4200 шаҳар кўчаларида ўрнатилади.
Видео-кузатув мосламаларидан олинадиган барча маълумотлар ҳудуд профилактика нозирлари хизмат хоналарида йиғилади.
Видеокузатув мосламалари ва бошқа ускуналарни сотиб олишга ҳокимият грантлар, тижорат банкларининг кредитлари ва аҳоли маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда.