2017 йилга бориб Тошкентда янги кўпқаватли парковка қурилади

Дата: 16:00, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – 2016 йил охирига бориб Тошкентдаги “Саёхат” ресторани ёнида 500 ортиқ ўринга эга бўлган янги кўпқаватли автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойи қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Мирзо-Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедовнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Парковканинг биринчи икки қавати тайёр бўлди, қурилиш ишлари учинчи қаватда давом этмоқда. Объект қурилиб тугалланиши билан фойдаланишга топширилади”, - деди Аҳмедов.

Унинг сўзларига кўра, ҳудудда яшовчи аҳоли билан янги парковка қуришга доир келишувга келиш жуда қийин бўлган.

“Биз ҳудудда яшовчи аҳоли билан янги парковка қуриш ҳақида келишишимиз жуда қийин бўлди. Бу ҳудудда хусусий автомобил эгаларининг 60-70 атрофида гаражлари бор эди. Ушбу металл иншоотлар эскирган бўлиб, тартибсиз жойлашгани сабаб орасидан ўтиш мушкул эди”, - деб таъкидлади ҳоким.

Эслатиб ўтамизки, 2020 йилгача Тошкентнинг ҳар бир туманида 500-600 ўринли 3-4 қаватли парковкалар барпо этишилиши зарур.

Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси маълумотларига мувофиқ, яқин орада кўпқаватли авто сақлаш жойлари пойтахт аэропорти, Марказий вокзал ва “Ипподром” бозори ёнида пайдо бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: