2017 йилгача Ўзбекистондаги ҳомиладор аёллар поливитаминлар билан таъминланади

Дата: 16:54, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2017 йилга қадар Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи ҳомиладор аёллар махсус қувватлантирувчи поливитаминлар, шу жумладан, фолий кислотаси билан таъминланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.

Бу, Вазирлар Маҳкамасининг “Республика қишлоқ туманларидаги аёллар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ҳукумат Соғлиқни-сақлаш вазирлигини 2017 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари) озод қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: