2017 йилнинг 11 ойида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $281,2 млнни ташкил этди

Дата: 16:19, 08-02-2018.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 11 ойида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $281,2 млнни ташкил этди. Бу ҚР Иқтисодиёт вазири Артем Новиков Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар қилади КирТАГ.

“2017 йилнинг 11 ойида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $281,2 млнни ташкил этди ва 2016 йилнинг январ-ноябри билан солиштирганда 1,6 баробарга ошди. Бу даврда, экспорт $133,4 млнни ташкил қилди (15,9% ўсиш), импорт $147 млнга тенг бўлди (2,4 баробар ўсиш). Маълумки, давлат раҳбарларининг учрашувида 2018 йилда товар айирбошлаш ҳажмини $250 млнгача, 2020 йилда $500 млнгача оширишга келишиб олинган эди”, - деди Новиков.

Унинг сўзларига кўра, Хитой, Европа ва бошқа чет эллар бозорларида маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун ҳар икки томоннинг афзалликларидан фойдаланиш ва ишбилармон доиралар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш зарур.

“Биз ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш томон қадам ташламоқдамиз. 2017 йилда акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва айрим товар позициялари ставкаларининг қисқариши – бу яхши амалиёт. 2017 йилда бизнес форумлар давомида қиймати $220 млнлик 115 экспорт ва импорт шартномалар имзоланган эди. Истиқболлар кундан-кун кенгаймоқда”, - деб қўшимча қилди А. Новиков.

Сурат манбаи: https://www.trend.az/casia/kyrgyzstan/2855503.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: