2017 йилнинг январ-сентябрда Ўзбекистон ЯИМ 5,3% ўсди – Жаҳон банки

Дата: 16:50, 04-01-2018.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январ-сентябрда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 5,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу билан бирга, Жаҳон банки мутахассисларининг тахминларига кўра, 2017 йилда Марказий Осиёда ЯИМ ўсиши 2,2% етади ва бу “2011 йилдан бери минтақадаги энг юқори кўрсаткич” бўлади. 2018 йилда минтақада иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 2,7% етади.

2017 йил якунлари бўйича Қозоғистонда ЯИМ ўсиши 4% бўлиши, Қирғизистонда  6% бўлиши кутилмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда ЯИМ ўсиши 2016 йилнинг биринчи чорагига солиштирганда 6,5% даражада қайд этилган.

Айни пайтда, минтақадаги ўсишнинг муҳим омилларидан бири ҳудудий ҳамкорлик бўлган. 

Хусусан, ўтган йил сентябрда Ўзбекистон ва Қозоғистон қиймати $1,2 млрдлик шартномалар имзоладилар. Кейинроқ, октябрда Ўзбекистон ва Тожикистон $27,1 млнлик келишувлар туздилар. 13 декабрда эса Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари $140 млнлик шартномалар имзоладилар.

Сурат манбаи: https://radiotochka.kz/24437-mne-rk-v-2016-godu-rost-ekonomiki-kazahstana-mozhet-sostavit-1.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: