2017 йилнинг январи-октябри ўртасида Россия ва Ўзбекистон товар айланмаси $2,8 млрдга етди – Тюрденев

Дата: 15:44, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг январи-октябри ўртасида Россия ва Ўзбекистон товар айланмаси $2,8 млрдга етди, деди Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Дипмиссия бошлиғи бу баҳони 18-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда берди.

ТИВдан маълум қилишларича, суҳбат чоғида олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон-Россия учрашувлари давомида ҳамкорликнинг турли соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамизки, Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкоридир. Буни В.Тюрденев 2017 йил 27 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган якуний матбуот анжуманида алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Россия элчиси, Россия томони маълумотларига кўра, “икки томонлама савдо айланмаси қийматини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди, 2017 йилнинг январ-октябр орасида унинг ҳажми $2,8 млрдни ташкил этди”, деб таъкидлади.

 Ушбу даврда товар айирбошлашнинг ўсиши, Россия ҳисоб-китобларига кўра, 25,1% ни ташкил этди. Шу билан бирга, савдонинг жисмоний ҳажми 6,3%га ошди ва 3 млн 867,2 минг тоннани ташкил этди. Йил охирида Россия томони 2017 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми $5 млрдга етиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

В.Тюрденевнинг сўзларга кўра “Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 900 дан ортиқ корхоналар ишламоқда, Россияда эса 600 атрофида ўзбек хўжалик субъектлари бор”.

Россия элчиси Ўзбекистон ҳудудида Россия иштирокида амалга оширилган йирик сармоявий лойиҳалар орасида биринчи босқичи 2017 йил ноябр бошида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш заводини айтиб ўтди.

“Жиззах нефтни қайта ишлаш заводининг қурилиши, Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш заводи, Бекободда Ўзбекистон металлургия заводи ва Оҳангарон (Тошкент вилояти) цемент заводини модернизация қилиш, Қорақалпоғистон (Шахпахти, Жел) ва Сурхондарё вилоятида “Газпром” лойиҳалари бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, - деб таъкидлади В. Тюрденев.

“Ўзбекистонда КАМАЗ бренди остида юк машиналарини ишлаб чиқариш каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар тузилди. “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ “РОСТСEЛМАШ” иштирокида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилди.

Сурат манбаи: http://inforos.ru/ru/?module=news&action=view&id=59332

Янгилик билан ўртоқлашиш: