2018 йил бошидан бери Ўзбекистон Молия вазирлигида 93 раҳбар алмаштирилди

Дата: 17:14, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 2018 йил бошидан бери Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида 93 раҳбар алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлиги ахборот хизматига таянган ҳолда.   

“Жорий йилда Молия вазирлиги томонидан тизимда юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий тафаккурлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила оладиган хислатларга эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар заҳираси шакллантирилди. Хусусан, ўтган муддатда жами 93 нафар раҳбарлар тайинланди. Бунда тайинланганларнинг 54 нафари Молия бўлими мудирлари, 28 нафари Ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқларини ташкил қилади”, - деб таъкидланади муассаса хабарида.

Биргина апрель-май ойларида 6 нафар вилоят даражасидаги раҳбарлар, 22 нафар туман ва шаҳар молия бўлимлари, 24 нафар туман ва шаҳар ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари тайинланди.

Сурат манбаи: https://news.day.az/society/875113.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: