2018 йил охирига қадар МТЗ Ўзбекистонда йиғиш цехи очади

Дата: 14:51, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йил охирига қадар Минск трактори заводи (МТЗ) Ўзбекистонда гусеницали ва боғ техникаларни ишлаб чиқариш бўйича йиғиш цехи очади, дея хабар беради “БелТА”.

Таъкидланишича, бу ҳақидаги қарор МТЗ бош директори Федор Домотенко томонидан Тошкентда ўтказилган бизнес-форумда билдирилди.

“Бугун биз Ўзбекистон учун янги лойиҳаларни кўриб чиқмоқдамиз, гап гусеницали техника ва боғ техникаларини ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда. Ўйлайманки, биз маълум битимларни имзолаймиз ва йил охиригача аниқ натижаларга эришамиз. Бу мавзу Ўзбекистон учун Қозоғистонда қандай ишлаётганимиз мисолида қизиқарли”, - деб иқтибос келтиради агентликдан Ф. Домотенко.

Унинг сўзларига кўра, йиғиш 2018 йил охиригача йўлга қўйилади, ишлаб чиқариш ҳажми эса Белорусдагидан кам бўлмайди. Янги корхонада йилига қарийб 200та қишлоқ хўжалиги машинаси йиғилади. Ишлаб чиқариш мажмуаси Қорақалпоғистонда жойлаштирилади.

Агентлик МТЗнинг Ўзбекистон билан бундай ҳамкорлик тажрибасига эга эканлигини таъкидлаб ўтди – Тошкентда Беларусь тракторларини йиғиш муваффақиятли амалга оширилмоқда. Уларнинг баъзилари Made in Belarus кўргазмасида намойиш этилди. Тадбир Белорусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилди.

Халқаро форумнинг биринчи кунида МТЗ тракторкомплектлар ва тайёр маҳсулотлар етказиб бериш бўйича $15 млнлик шартнома тузди.

$1=8039,00 сўм

Сурат манбаи: из https://sputnik.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: