2018 йил ўртасига қадар Ўзбекистонда транспортда йўлкира ҳақи тўлашнинг нақдсиз тизими жорий этилади

Дата: 11:55, 13-01-2017.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистоннинг барча вилоят марказлари ва Нукусда транспортда йўлкира ҳақи тўлашнинг нақдсиз тизими жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу мақсадда шаҳар йўловчилар ташиш транспортида банк пластик карточкаларидан йўлкирани нақд пулсиз тўлаш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қўшимча ўрнида, 2017 йил бошига келиб Ўзбекистонда 4,3 минг йўловчи транспорти йўналишлари мавжуд. Фақат кейинги 3 йилда 3 минг автобус ва 12 минг енгил  автомобиллар фойдаланишга топширилган. Улар асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: