2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ЯИМ 5,1%га ўсди

Дата: 17:31, 23-01-2019.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 407514,5 млрд сўмни ташкил этди ва 2017 йил билан солиштирганда 5,1%га ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ЯИМ дефлятори индексининг 2017 йил нархларига нисбати 128,1% ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 12365,6 минг сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3%га кўп”, - дейилади Давлат статистика қўмитасининг “Ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши” номли хабарида.

Қайд этилишича, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 88,8%ини ташкил этди ва 5,1%га ўсди.  

Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 11,2%ни ташкил этди ва 5,5% даражасида ўсишни намойиш қилди (0,6 ф. п.).

ЯИМнинг ўсиш суръатига саноат тармоғи энг катта таъсир кўрсатди (2,1 ф.п.) ва у ўтган йилга нисбатан 10,6%га ўсди. 

Саноат тармоғидаги ижобий динамика тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи қўшилган қийматининг 28,2%га, қайта ишлаш саноат тармоғи қўшилган қийматининг 6,4%га ва бошқа саноат тармоқларининг 4,7%га ўсиши ҳисобига таъминланди.

Сурат манбаи: https://pikabu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: