2018 йилда Hyundai “ЛУКОЙЛ” учун Ўзбекистонда ГҚИЗ қуриб беради
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering Co бошчилигидаги консорциум Ўзбекистондаги Қандим конлари гуруҳида газни қайта ишлаш заводи (ГҚИЗ) қуриш ва бу ерни ишга туширишга тайёрлаш бўйича тендерни ютиб олди. Ушбу кон “ЛУКОЙЛ” НК томонидан ўзлаштирилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати $2,66 млрдга тенг, деб қайд этилади Ўзбекистон президентининг душанба куни эълон қилинган қарорида.
Қарор билан “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясининг “ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд” билан консорциум ўртасидаги шартномани тузишни тезлаштириш ҳақидаги таклифи маъқулланган. Қандим конининг биринчи навбати 2018 йил 1 июлгача ишга туширишили керак, дейилади хужжатда. Ўзбекистон президенти “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясига “ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд” билан биргаликда 2015 йил 1 апрелгача лойиҳанинг ТИА тасдиқлашга тақдим этишни топширди.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Қандим конлари гуруҳи участкаси ва Хаузак ва Шоди, Қўнғирот участкалари бўйича маҳсулотни айирбошлаш ҳақидаги келишувни (МАҲК) 7 йилга чўзди. Ислом Каримов “Ўзтрансгаз” (“Ўзбекнефтегаз” МХКга тегишли) МАҲК доирасида қазиб олинадиган газни экспорт қилиш ҳақидаги ҳадли шартномани ҳам маъқуллади.
2011 йил сентябрда Hyundai Engineering “ЛУКОЙЛ” НК билан лойиҳа ТИА тузиш ҳақида келишув имзолади. ГҚИЗнинг лойиҳа қуввати йилига 8 млрд кубометр табиий газга тенг.
2007 йил кузда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги “Хаузак” участкасида МАҲК доирасида газ қазиб олишни бошлаган эди. “Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот” МАҲК 2004 йилда 35 йилга тузилган. 2017 йилда бу ерда 8-10 млрд кубометргача газ қазиб олинади.
Ҳозирда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда уч лойиҳа - “Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот”, Жанубий Шарқий Ҳисор конини ўзлаштириш ҳамда Орол денгизи ўзбек қисмида қидириш ишларини олиб бориш устида ишламоқда.
“ЛУКОЙЛ” икки илк лойиҳа доирасида 2017 йилга бориб МАҲК шартларида 18 млрд кубометр газ қазиб олишни, инвестициялар ҳажмини бугунги $3,5 млрдга қарши ўлароқ $8 млрдга етказишни режалаштирмоқда.


