2018 йилда Россияда доллар курси 52 рубл даражасида бўлади

Дата: 14:04, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги 2018 йилда доллар курси 52 рубл даражасида бўлишини тахмин қилмоқда, деб ёзади ТАСС.

“2016-2018 йилларда рубл курсининг мустаҳкамланишини кутмоқдамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2018 йилда курс ўртача бир долларга 52 рублгача бўлади”, - деди РФ Иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев “Туркия-россия бизнес-форуми” доирасида.

Унинг маълумотларига кўра, 2015 йилда рубл курси нефть нархи баррелига $50 бўлганда $1га 60 рублни ташкил қилади. Бундан олдин РФ ИРВ раҳбари “ҳозир доллар 50 рубл атрофида бўлиши керак”, деган эди.

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда мамлакат ЯИМ олдин башорат қилингани каби 3% эмас, балки 2,8% қисқаришини маълум қилди.

“2015 йилда ЯИМ 2,8% пасайишини кутмоқдамиз, 2016 йилда 2,3% ўсишга, 2017-2018 йилларда эса 2,5% ўсишга чиқамиз”, - деди у. Маълумки, 2014 йилда РФ ЯИМ ўсиши 0,6%, 2013 йилда 1,3%, 2012 йилда 3,4% ташкил қилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича РФ саноат ишлаб чиқариши ўсиши 1,7% ташкил этди. Улгари А.Улюкаев жорий йилда саноат ишлаб чиқариши сустлашиши 1-1,5% ошмаслигини башорат қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: