2018 йилда Тошкентда кўптармоқли муз саройини очиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 2018 йилда Тошкентда кўптармоқли спорт муз саройини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этадиган иншоот тўрт қаватдан иборат бўлади. Унинг таркибига икки мажмуа кириб, бу ердан 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ муз ареналари жой олади. Иншоот икки мажмуадан иборат бўлиб, ундан 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ муз ареналари жой олади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.
Хабар берилишича, аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича ҳам беллашувларни ўтказиш имконияти яратилади. Бундан ташқари мажмуа умумхалқ байрамлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун барча шароитга эга бўлади.
Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича ҳам беллашувларни ўтказиш имконияти яратилади. Бундан ташқари мажмуа умумхалқ байрамлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун барча шароитга эга бўлади.
Мажмуанинг муҳандислик тармоқлари, ёнғин ўчириш тизими, ёритиш, вентиляция, иссиқлик манбаи, кондиционерлаш тизимлари тўлиқ автоматлашган бўлиб, тежамкор технологиялар қўлланган ҳолда лойиҳаланган.
Таъкидланишича, “Ҳумо” спорт комплекси дизайнида замонавий қурилиш ечимлари ва илғор технологиялар миллий маданият элементлари билан уйғунлашиб кетган. Комплекснинг бинолари кўкда парвоз этаётган бахт ва ҳурлик рамзи – Ҳумо қуши шаклида барпо этилади.


