2018 йилда Ўзбекистон қатор давлатлар учун виза масалаларини соддалаштиради

Дата: 16:07, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон қатор давлатлар учун виза масалаларини соддалаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Ушбу масаларни амалга ошириш мақсадида хорижлик фуқаролар учун виза ва рўйхатга олиш тартибини босқичма-босқич соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш билан шуғулланувчи доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ тузилмоқда.

“Ишчи гуруҳ бир ой муддатда чуқур ўрганиш асосида фуқароларига 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш таклиф этилаётган мамлакатлар ҳамда фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурлари таклиф этиладиган давлатлар рўйхати бўйича таклифлар киритсин”, - дея таъкидланади хужжатда.

Масъул вазирлик ва муассасалар Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжойларга зиёрат туризм йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириши, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказиши, логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал этиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: