2018 йилда Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги товар айланмаси 1,8 баробар ортди

Дата: 13:42, 14-03-2019.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги товар айланмаси 1,8 баробар ортди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 13 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Индонезия Республикасининг қайта тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сунарио Картадинат билан учрашувда вазирга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширганлигида баён этилди

“2018 йилда ўзаро савдо айланмаси 1,8 баробарга ўсди, Индонезиянинг етакчи иқтисодий тузилмалари Ўзбекистонда кимё соҳасида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта етиштириш ва қайта ишлашда кластерлар ташкил этиш, Самарқанд вилоятида меҳмонхоналар реконструкциясида иштирок этмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, учрашувда ўзаро асосда бир мамлакатдан бошқа мамлакатга ташриф буюрган фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда визалар бекор қилинди.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: