2018 йилда Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш ҳажмини 66 млрд куб метргача оширади
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш ҳажмини 66 млрд куб метргача оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекнефтегаз” матбуот хизматининг хабар беришича, газ қазиб олиш ҳажми 16,8 фоизга ўсиши мумкин. 2017 йил якунлари бўйича компания 56,5 млрд куб метр газ қазиб олди.
Ўсиш шу жумладан, хорижий компаниялар иштирокида конларни ривожлантириш ҳисобига таъминланади. Бугунги кунда мамлакатдаги лицензияли майдонларда “Газпром”, “ЛУКОИЛ” ва CNPC компаниялари геология-қидирув ишлари ва конларни ўзлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиеев парламентга ўз мурожаатномасида нефть ва газ саноатининг модернизация қилинмагани туфайли кейинги бир неча йиллар давомида қазиб олиш ва ташиш жараёнида газ йўқотилиши ўта юқори – 20-23% бўлиб қолаётганлигини айтиб ўтган эди.
Сурат манбаи: http://www.telegraph.co.uk/finance/economics/11804186/No-flation-lowers-the-prospect-of-Bank-of-England-interest-rate-rise.html