2018 йилда Ўзбекистонда 1000 атрофида BELARUS тракторларини йиғиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:29, 21-12-2017.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистонда 1000 атрофида BELARUS тракторларини йиғиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги йилда Ўзбекистонда 1000 атрофида BELARUS тракторларини йиғиш режалаштирилмоқда. “Амкодор” аллақачон Тошкент қишлоқ хўжалик машиналари заводида қўшма корхона ташкил қилди. Шунингдек, бизни чарм саноати ҳам қизиқтиради. Ўзбекистон ресурсларидан фойдаланган ҳолда уни бизда қайта ишлаб, сифатли чарм ва пойафзал ишлаб чиқаришимиз мумкин. Озиқ-овқат соҳасида ҳам ҳамкорлик қиламиз. Гап қуритилган мева, мева ва сабзавотлар, қандолат, қизилмия пояси ҳақида кетмоқда. “Йўл харитаси”да барча соҳаларда ҳамкорлик тадбирлари режаси батафсил баён қилинган. Ҳар икки томондан ҳар бир йўналиш учун вазири ўринбосари бириктирилган” – деб иқтибос келтиради Беларус Вазирлар кенгашининг матбуот хизмати бош вазир ўринбосари Михаил Русийнинг сўзларидан.

Ушбу режалар Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Минск шаҳрида бўлиб ўтган 5-йиғилишида очиқланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов, томонлар 2020 йилга келиб икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини $500 млнгача ошириш (2017 йилнинг 10 ойида товар айирбошлаш ҳажми $100 млндан зиёд) учун “яқиндан ишлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш”ини маълум қилди. 

Сурат манбаи: https://www.google.kz/url?sa=i&rct=j&q=&esrc=s&source=images&cd=&ved=0ahUKEwjypu-Z45rYAhXDC5oKHSxXDgMQjxwIAw&url=https%3A%2F%2Fcommons.wikimedia.org%2Fwiki%2FFile%3ABelarus_3022.jpg&psig=AOvVaw0nt1coFJKkM4v0VQbf4m8D&ust=1513934294288331

Янгилик билан ўртоқлашиш: