2018 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3% етди

Дата: 15:28, 29-01-2019.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3% етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йил октябрда Ўзбекистонда ишсизлик даражасига бағишланган ижтимоий тадқиқот ўтказилди. Унинг доирасида 17392 киши, 330 уй хўжалиги ва 330 ўзўзини бошқариш органи сўровдан ўтказилди.

Тадқиқот якунлари бўйича октябрда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2018 йил январ-сентябрга қараганда ошгани қайд этилиб, 9,3% ташкил этди. Энг юқори ишсизлик даражаси Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида, энг пасти Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Маълум қилинишича, бандлик билан таъминланишга муҳтож кишилар сони 1368,6 минг кишини ташкил этди.

Вазирлик 2018 йилда ишсизлик даражаси 2017 йилдаги даражадан зиёд бўлгани ҳақида баёнот берди (3,5%).

“Бу ишсизлик даражаси ишсизликнинг кескин ўсиши ёки иш ўринларининг йўқотилиши билан боғлиқ эмас, балки иш билан банд бўлган аҳолини ҳисобга олиш методологиясининг такомиллаштирилиши билан боғлиқ”, - деб аниқлаштиришди вазирликда.

Иқтисодий фаол аҳоли сони 14641,6 минг кишига, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 4193,9 минг кишига тенг.

Сурат манбаи: http://www.uralskweek.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: