2018 йилда ўзбекистонликлар 115,7 млрд сўмдан зиёдлик “чиройли” авторақамларни сотиб олдилар

Дата: 15:19, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда ўзбекистонликлар қиймати 115,7 млрд сўмдан зиёдлик “чиройли” авторақамларни сотиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) қайд этишича, 11 ойда онлайн-аукционлар орқали 20778 “чиройли” автомобиль рақамлари 105,7 млрд сўмга сотилди. Декабрда ЎзРТХБ орқали яна қиймати 10 млрд сўмдан зиёдлик 2 мингдан зиёд рақамлар сотилди. Энг кўп авторақамлар Тошкентда сотилган.

Қайд этилишича, битта бундай давлат рақами 5,1 млн сўмга тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, ЎзРТХБда “чиройли” автомобиль рақамларини сотиш амалиёти 2017 йил сентябрда йўлга қўйилган эди.

 

Сурат манбаи: https://repost.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: