2018 йилдан Шахрисабзда ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади

Дата: 14:36, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 2018 йилдан Шахрисабзда ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўрисида”ги қарори қабул қилиниб, ижросига киришилди. Мазкур қарорга кўра, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Президент Оқсарой майдонида мазкур анжуманни ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма объектлари, Мақом маркази ва мақом музейининг барпо этилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев мақом фестивалини халқ сайли шаклида, маданият байрами сифатида ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

“Шавкат Мирзиёев шу ерда мақом санъати усталари билан учрашди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш ҳақида суҳбатлашди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://ich.uz/en/ich-of-uzbekistan/national-list/domain-2

Янгилик билан ўртоқлашиш: