2018 йилдан Ўзбекистон ер ости қазилма бойликларни ўрганишнинг аэрогеофизик услубини жорий қилади

Дата: 14:14, 14-11-2017.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилдан Ўзбекистон ер ости қазилма бойликларни ўрганишнинг аэрогеофизик услубини жорий қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда сўз борди.

 “Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида геология-қидирув жараёнига 2018 йилдан аэрогеофизик усул ва ускуналарни жорий қилиш режалаштирилган. Бу истиқболли геологик ресурсларни юқори аниқликда белгилаш имконини беради”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида. 

 Қўмитанинг вазифа ва ваколатлари кенгайди, янги конлар топиш ва захираларни кўпайтиришга қаратилган салоҳияти ошди. Геологик ўрганилаётган фойдали қазилма турларининг сони 12 дан 35 га етди. 

 “Геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида соҳа изчил модернизация қилинмоқда. Лаборатория-таҳлил ускуналари янгиланмоқда. Масалан, илгари руда таркибидаги 32 элемент аниқланган бўлса, янги замонавий технологиялар самарасида бугунги кунда 74 фойдали модда аниқланмоқда”, - деб таъкидланади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: