2018 йилга қадар Оролбўйида $4,9 млрдлик лойиҳалар амалга оширилади

Дата: 21:59, 05-02-2016.

Нукус. 5 феврал. ЎзТАГ – 2015-2018 йиларда Оролбўйида кўплаб лойиҳаларни кўзда тутувчи $4,9 млрдлик дастур амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Экоҳаракатидан хабар қилишларича, бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги Қарорида кўзда тутилган.

Нукусда шу масалага бағишлаб ташкил этилган семинарда Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, Оролбўйи генофондини ҳимоялаш ҳайрия жамғармаси вакиллари, соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар мутахассислари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Орол инқирози кузатилаётган ҳудудда 740 минг гектарлик иҳотазор барпо этилгани, яқин йилларда бундай зумрадранг табиий майдонлар яна 200 гектарга кўпайиши, шулар баробарида Қорақалпоғистон Республикасида 1,7 минг километрлик водопровод тармоқлари тортилиб, аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 4 мартага ортгани таъкидланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: