2018 йилга бориб Сурхандарё вилоятининг саноат салоҳияти учдан бирга ўсади
Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилга бориб Сурхандарё вилоятининг саноат салоҳияти учдан бирга ўсади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сурхандарё вилояти икки йилдан сўнг мамлакатнинг энг йирик саноат ҳудадларидан бирига айланиш арафасида. Май охирида Вазирлар Маҳкамаси Сурхандарё вилояти Саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини маъқуллади. Унга кўра вилоятнинг саноат салоҳияти 35% зиёдга ошади. 2018 йилга бориб бу ерда янги корхоналар қуриш, мавжудларини модернизация қилиш, қата жиҳозлаш бўйича 176 лойиҳа амалга оширилади”, - деб ёзади “Правда Востока” газетаси.
Қурилиш ишлов бериш материаллари соҳасидаги манзилли дастур энг йириги бўлиши кутилмоқда. У 86 лойиҳани амалга оширишни кўзда тутиб, уларнинг қиймати $261,3 млндан ошиқ. Бу маблағнинг 86% Шеробод туманида қуввати 1,5 млн тонналик цемент заводини қуришга сарфланади. Ушбу кўрсаткич бўйича Сурхандарё заводи мамлакатдаги бешта энг йирик цемент ишлаб чиқарувчилар сирасига киради, дейилади хабарда.


