2018 йилга бориб Ўзбекистон томчилаб суғориш тармоқларини 25 минг гектаргача кенгайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 15:38, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2018 йилга бориб Ўзбекистонда имтиёзли давлат кредитлари ҳисобига томчилаб суғориш тармоқларини 25 минг гектаргача кенгайтириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Правда Востока” газетси маълумотларига кўра, республикада амалга оширилаётган ишлар натижасида кейинги 5-6 йилда ушбу тизим мамлакатда 10 минг гектардан ошиқ майдонда жорий этилган. Фақат ўтган йилда томчилаб суғоришдан 3,5 минг гектарда фойдаланилган, яна 1,5 минг гектарда эса монтаж ишлари олиб борилган.

Қайд этиш зарурки, томчилаб суғориш тизимларидан оммавий фойдаланишнинг кўпайишига тўсқинлик қилаётган омиллар (уларни қўллаш мумкин бўлган ҳудудлар масаласини ҳисобга олмаганда) – электр тармоқ инфраструктурасининг мавжуд эмаслиги ва тизимни жорий этишга кетадиган катта бошланғич маблағлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: