2018 йилга бориб Ўзбекистон уяли телефонлар ишлаб чиқаришни салкам 4 баравар кўпайтиради

Дата: 12:55, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – 2018 йилга бориб Ўзбекистон уяли телефонлар ишлаб чиқариш ҳажмини 3,9 бараварга кўпайтирмоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу иш боссқичма-босқич амалга оширилади. 2014 йилда мамлакатда 400 минг уяли телефон ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 2015 йилда уларнинг сони 550 мингга, 2016 йилда 700 мингга, 2017 йилда 850 мингга ва ниҳоят 2018 йилда 1 млн донага етади”, - деб таъкидлади мамлакат иқтисодиёт вазирлигидаги манба.
Ушбу давр мобайнида жами 3,5 млн. уяли телефон ишлаб чиқарилади. Айни пайтда мамлакатда икки компания ушбу иш билан шуғулланмоқда. Булар хитойнинг ZTE ва маҳаллий Artel компанияларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: