2018 йилги Жаҳон чемпионати ¼ финалининг ўйинлари тўрт фаворитдан учтаси ўзининг юқори мавқеини тасдиқлаганини кўрсатди

Дата: 18:21, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Ўтган ҳафтанинг охирида 2018 йилги Жаҳон чемпионати ¼ финалининг ўйинлари тўрт фаворитдан учтаси – Франция, Англия ва Хорватия ўзининг юқори мавқеини тасдиқлаганини кўрсатди.

Лекин бошида энг қизиқарлиси ҳақида.

Бразилия ва Бельгия ўртасидаги учрашуви фанатларнинг барча умидларини оқлади. Ўйинни сиртқи финал деб ҳисоблаган уларнинг баъзилари билан ҳатто келишишга ҳам мойилман. Аммо жаҳон чемпионатларининг тарихида бундай ўйинлар қанчалар бўлган! Етарлича.

31 дақиқага қадар бельгияликлар аввал бразилиялик Луис Фернандо ва Кевине де Брейненинг ҳаракатлари кейин ҳисобни 2:0 етказиб, беш карра жаҳон чемпионлари олдига жуда мураккаб вазифани қўйдилар. Тите шогирдлари қолган барча вақт давомида ҳеч бўлмаганда ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумда бўлдилар.
           Ўйиннинг статистик маълумотларига кўра, Бразилия Бельгия дарвозасига 27 зарба берган, булардан 9 таси дарвоза ичига йўлланган, 8 та бурчак тўпини амалга оширган. Солиштириш учун, бельгияликлар бразилияликлар дарвозасига 9 та зарба йўллашди, улардан 3 таси икки тўсин орасига қарата тепилди, 4 бурчак тўпи йўлланди. Аммо пентакампеонлар тўпни назорат қилиш бўйича рақибларидан ўзиб кета олмадилар – 41%га 59%.

Яъни, яна бир бор плей-офф қоидаси ишлади, унга кўра тўпни кўпроқ бошқарадиган жамоа ҳар доим ҳам ғолиб чиқмайди. Бошқа томондан, белгияликлар ҳар қандай вазиятда қарши хужумга ўтишди ва бразилияликлар дарвозаси олдида жуда кўп хавфли вазиятларни яратдилар.

Фақат иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида бразилиялик Ренато Аугустонинг ҳаракатлари билан 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Ва ўйиннинг ўзи эса Неймарнинг жарима майдонидаги чиройли йиқилишлари, уларнинг кўпчилиги бош ҳакам томонидан шунчаки эътиборсиз қолдирилгани билан эсда қолди. Фаворит ютқазди, шу билан истиқболли Белгия жамоасини турнирнинг асосий фаворитларидан бирига айлантирди.

Франция ва Уругвай терма жамоалари ўртасида олдинроқ бўлиб ўтган учрашув жароҳат олган Эдинсон Каванисиз жанубий америкаликлар ўзларига ўхшамай қолишларини кўрсатди. Унинг ўрнини ҳеч ким билан тўлдириб бўлмади, оқибитда олдинда қолган Луис Суарес билан ўйнадиган ўйинчи топилмади.

Ҳар бир бўлимда биттадан гол урган Франция 2018 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига осонлик билан чиқди. Кейин айнан ушбу ўйинда плей-оффларнинг машҳур қоидаси бузилди – яъни тўпни 62% назорат қилган жамоа ғалаба қозонди.

Эҳтимол, ¼ финалнинг энг осон тахмин қилинган ўйини Англия ва Швеция ўртасида бўлиб ўтди. Гарри Магуайр ва Деле Алли иккита гол уриб Англияни турнирининг ярим финалига олиб чиқди. Таъкидлаш жоизки, иккала гол ҳам соф инглизча услубда – бош билан киритилди. Швецияликлар жуда қаттиқ ҳаракат қилишди, лекин уларга ўйинчиларнинг ижрочилик маҳорати панд берди, натижада ҳал қилувчи дақиқаларда гол уриш учун куч етмади.

Босқичнинг охирида майдонга Хорватия ва Россия тушди. Ҳа, хорватларнинг таркиби русларникидан кўра кўпроқ қизиқарли, кучли ва яхши даражалироқ. Буни тан олишимиз керак. Ҳа, Модрич, Ракитич, Перишич, Ребич ва Манжукич Дзюбадан, Чернишевдан, Самедовдан ва бошқалардан кўра кучлироқ. Лекин ...

Аммо яна ғалаба қозониш истаги деган туйғу ҳам мавжуд бўлиб, унинг борлигини руслар кўрсатишди. Денис Чернишев ижросидаги ажойиб гол хорватларга рақиб оддий эмаслигини ва уларни ўйинда мағлуб этишни режалаштираётганини эслатди. Аммо, Хорватия терма жамоасининг бошқа ўйинларида бўлгани каби, жавоб голи ўзини кутдириб қўймади. Чернишевдан 8-дақиқадан кейин (31 ва 39-) Крамарич Манжукич билан биргаликда русларнинг бутун мудофаасини мағлуб этди. 1:1.

Ва кейин бутун иккинчи тайм эҳтиёткор курашда ўтди.

Учрашувнинг асосий воқеалари 15 дақиқалик иккита қўшимча таймда содир бўлди. Ўйиннинг 100-дақиқасида Хорватия стандартдан яхши фойдаланди – ҳимоячи Домагой Вида бурчакдан кейин бош билан яхши ўйнади. 2:1.

115-дақиқада эса Марио Фернандес ҳам бош билан яхши ўйнаб, Игорь Акинфеевга ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ўзини кўрсатишга имкон берди. Лекин бу сафар унга омад кулиб боқмади.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.belnovosti.by/sport/rossiya-po-penalti-proigrala-horvatii-v-14-finala-chm-2018

Янгилик билан ўртоқлашиш: