2018 йилги жаҳон чемпионатининг биринчи яримфиналида руҳан кучлироқ бўлган Франция ғалаба қилди

Дата: 09:11, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. 10 июл куни Санкт-Петербургдаги стадионда Россиядаги жаҳон чемпионатининг яримфинали доирасида Франция Бельгияни 1: 0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг биринчи финалчиси бўлди.

Шу орқали, икки жамоа ўртасидаги учрашувлар тарихи бойиди.

Энди жаҳон чемпионатларидаги расмий учрашувлар доирасида Франция Бельгияни уч марта 1938-йилда 3:1 ҳисобида, 1986 йилда 4:2 ҳисобида ва 2018-йилда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин жуда юқори сифатли бўлди ва жамоа қизиқарли футбол кўрсатдилар.

Асосий таймнинг 90 дақиқасида таранглик сезилиб турди. Бельгиялик Эден Азар бир неча марта ҳимояни “ёриб” ўтди, аммо шундан сўнг ҳам ҳужумчилар ишни якунллашга улгирмадилар.

Францияда Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппа энг фаол бўлишди, улар навбатма-навбат олдинга юриб, Тибо Куртуа дарвозаси енида хавфли вазиятлар содир этишди.

Мундиалнинг ярим финалида жамоаларнинг ҳеч бири тўлиқ очилмаслиги аниқ бўлиб қолди. Фрацузлар ҳам, белгияликлар ҳам унча катта бўлмаган кучлар билан ҳужум қилиб, ҳимоячиларни фақат стандарт вазиятларда жалб қилдилар. Ҳар иккала жамоа рақибнинг хатога йўл қўйишини кутди.

Ўйиннинг 51-дақиқасида бельгияликлар хатога йўл қўйдилар ва Самуэл Умтитининг маневрини эътиборидан четда қолдирдилар. У бурчак тўпидан кейин рақибларни доғда қолдирди ва ўткир бурчакдан бош билан гол киритди.

Минимал ҳисоб билан мағлубиятга учраётган бельгияликлар тезда суръатни ошириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиладигандай туюлди. Масалан, Япония билан ўйинда шундай бўлган эди. Аммо Франция Япония эмас ва хато қилиш нияти йўқ эди. Уго Льорис дарвозасига яқинлашувлар бўлди, аммо бу фойда бермади. Иш эса очиқ голли вазиятларгача етиб бормади.

Охир оқибатда, руҳан кучлироқ бўлган жамоа ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтаяпти. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik.kg/Fifa_news/20180711/1040121348/futbol-chm-france-final.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: