2018 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси 62% ўсди

Дата: 10:13, 14-01-2019.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси 62% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар 12-январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувида очиқланди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, томонлар учрашувда 2018-йилдаги олий даражадаги ўзаро ташрифлар икки томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларида янги саҳифа очгани қайд этдилар.

Қайд этилишича, вазирлар 2019-йилда бўладиган қўшма тадбирлар, жумладан парламент, ҳукумат ва бошқа даражалардаги учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

“Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро савдо алоқаларининг кенгайишига муҳим аҳамият қаратиши қайд этилди. Ўзаро савдо ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида 2017-йилнинг шу вақтига нисбатан 62%га ўсди”, - дейилади ТИВ матбуот хизматининг хабарида.

Шу нуқтайи назардан, дейилади шундан кейин, икки томонлама савдо айланмасини янада ошириш, ўзаро товарлар етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, вазирлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувида Тожикистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Бундан ташқари, суҳбатда икки давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз ташриф учун чегараларнинг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари томонидан қизғин қарши олингани мамнуният билан қайд этилди.

Сурат манбаи: https://mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: