2018 йилнинг биринчи чоракда Ўзбекистон ЯИМ 5,1%га ўсди

Дата: 17:14, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,1%га ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитасига таянан ҳолда.

Муассасанинг дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ – мартида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 64,96 трлн сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,1%га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январ – мартидаги нархларга нисбатан 137,4%ни ташкил этди.

Кўрсатилган муддатда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,98 млн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3%га юқоридир.

Қўмита маълумотларига кўра, миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ўсиш суръатлари юқори бўлди. Хусусан, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 83,8%ини ташкил этди ва 5%га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,4 фоиз пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 16,2%ни ташкил этди ва 5,3% даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,7 ф.п.).

Сурат манбаи: http://nm.tj/2017/08/page/11/

Янгилик билан ўртоқлашиш: