2018 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда Ravon Nexia R3 537 автомобиллари сотилди
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда Ravon Nexia R3 537 автомобиллари сотилди, ширкатнинг бозордаги улуши 4,2% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шундай қилиб, модель “Қозоғистон Автомобиль саноати корхоналари иттифоқи”нинг маҳаллий ишлаб чиқарилувчи ТОП-10 енгил автолар рўйхатида 10–ўринни олди. Биринчи уч ўринни Lada Granta (1695 ва 13,2%), Lada 4x4 (1499 и 11,7%) ва Lada Vesta (1080 и 8,4%) олди.
Ravon Nexia R3 юқорида Hyundai Elantra (7-ўрин, 662 ва 5,2%), Hyundai Creta (8- ўрин, 608 ва 4,7%) ва KIA Sportage (9-ўрин, 599 ва 4,7%).
“Қозоғистон Автомобиль саноати корхоналари иттифоқи” автомобиль техникаси ишлаб чиқарувчилардан мамлакат бюджетига тушадиган маблағлар 3,9 млрд тангани ташкил этди. Бу эса 2017 йилги кўрсаткичдан 3,5 баравардан зиёддир.
Сурат манбаи: https://www.zakon.kz/4844106-nexia-snova-stala-liderom-prodazh-v.html